ОММАВИЙ ОФЕРТА «Тўловларни мониторинг қилиш» хизмати фойдаланиш бўйича
Ушбу ҳужжат АЖ «Brio Group» (кейинги ўринларда – Тизим) томонидан EMV пластик банк карталарининг жисмоний шахс эгаларини (кейинги ўринларда – Фойдаланувчи) «Тўловларни мониторинг қилиш» хизмати фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани (кейинги ўринларда – Шартнома) «OSON» иловаси доирасида тузиш учун расмий таклифи (оммавий оферта) ҳисобланади.
Фойдаланувчи томонидан ушбу Офертани қабул қилишга йўналтирилган ҳаракатларни амалга ошириш, қуйида келтирилган шартларни тўлиқ ва сўзсиз қабул қилишини англатади (Оферта акцепти). Оферта акцепт қилинган пайтдан бошлаб Шартнома тузилган ҳисобланади.
Шартномада тўғридан-тўғри назарда тутилмаган барча ҳолатларда томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва ишбилармонлик одатларига амал қиладилар.
1. ТЕРМИНЛАР ВА ТАЪРИФЛАР
Хизмат/«Тўловларни мониторинг қилиш» хизмати – АЖ «Brio Group» (OSON™ савдо белгиси билан фаолият юритади) томонидан ишлаб чиқилган ва муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган ахборот-технологик ечимлар мажмуаси бўлиб, улар орқали Фойдаланувчи банк картаси орқали амалга оширилган барча транзакциялар ҳақида маълумот олиш, тушум/чиқим статистикасини кўриш, шунингдек, Хизмат функционалидан назарда тутилган бошқа амалларни бажариш имкониятига эга бўлади.
Фойдаланувчи – EMV пластик банк картаси эгаси бўлган, «OSON» иловасида рўйхатдан ўтган ва «Тўловларни мониторинг қилиш» хизматини фаоллаштирган ҳуқуқли жисмоний шахс.
Банк (пластик) картаси – онлайн режимида ишлайдиган, Ўзбекистон Республикаси банки томонидан чиқарилган ва «OSON» иловасида рўйхатдан ўтган тўлов картаси.
2. ОФЕРТА АКЦЕПТИ ТАРТИБИ
2.1. Оферта акцепти, шунингдек, Хизмат шартларини қабул қилиш Фойдаланувчи томонидан «OSON» иловасида Хизматни фаоллаштириш орқали амалга оширилади («Мониторингни ёқиш» тугмаси «OSON» иловаси интерфейсида жойлашган).
2.2. Агар қуйидаги шартларга рози бўлмасангиз, Хизматдан фойдаланманг.
3. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
3.1. Тизим EMV пластик карталари Фойдаланувчиларига «Тўловларни мониторинг қилиш» хизмати фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Ушбу хизмат орқали Фойдаланувчи банк картаси орқали амалга оширилган барча транзакциялар ҳақида маълумот олиш, тушум/чиқим статистикасини кўриш, шунингдек, Хизмат функционалидан назарда тутилган бошқа амалларни бажариш имкониятига эга бўлади.
3.2. Хизмат iOS, Android платформаларида ва www.oson.com веб-сайтида мавжуд бўлган «OSON» иловаси доирасида ишлайди. Хизмат фақатгина «OSON» иловасида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар учун амал қилади.
4. ХИЗМАТ НАРХИ ВА ТЎЛОВ ТАРТИБИ
4.1. Хизмат нархи Фойдаланувчилар учун ҳар бир банк картаси учун ойига 1000 (бир минг) сўм миқдорида белгиланади.
4.2. Тўлов маблағлари Хизматни фаоллаштириш пайтида Фойдаланувчининг «OSON» иловасида рўйхатдан ўтган пластик картасидан автоматик равишда ечиб олинади. Кейинчалик тўлов ҳар ойнинг 1-числосида олдиндан тўлов шаклида амалга оширилади. Биринчи календар ойда Хизмат учун тўлов Хизмат фаоллаштирилган санага қарамасдан тўлиқ ҳажмда ечиб олинади.
4.3. Хизмат «OSON» иловасидаги Фойдаланувчи аккаунтига боғланган ва тўлов Фойдаланувчининг «асосий» мақомига эга бўлган картасидан ечиб олинади. Агар «асосий» картасида маблағ етарли бўлмаса, тўлов балансда тўловга етадиган маблағи мавжуд бўлган бошқа карталардан ечиб олинади.
4.4. Тўлов маблағлари фақат карта депозитидаги сумма Хизмат нархини тўлаш учун етарли бўлгандагина ечиб олинади.
4.5. Агар карта/карталардаги депозит Хизмат нархини тўлашга етарли бўлмаса, Хизмат 10 кун давомида фойдаланиш учун очиқ бўлади. Агар шу муддат давомида карта/карталар депозитида маблағ етарли бўлмаса, Хизмат Фойдаланувчи учун вақтинча блокланади.
4.6. Хизмат карта/карталар депозитида маблағ етарли бўлганидан кейин ва Хизмат нархи тўланганидан кейин қайта тикланади. Бунда тўлов Хизмат фаоллаштирилган пайтдан бошлаб амалга ошириладиган муддат учун ечилади, вақтинча блокланган даврни ўз ичига олмайди.
5. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1. Тизим қуйидаги мажбуриятларни
бажаради:
– Хизматдан узлуксиз фойдаланиш имкониятини таъминлайди.
– Хизмат тақдим этилиши жараёнида маълум бўлган Фойдаланувчининг шахсий
маълумотларининг махфийлигини таъминлайди.
5.2. Фойдаланувчи қуйидаги
мажбуриятларни бажаради:
– Ушбу Офертани бажариш талабларига риоя қилади.
– Хизматдан фойдаланишда ишлатилаётган қурилма ахборот хавфсизлигини мустақил
равишда таъминлайди.
– Хизматни ноқонуний мақсадларда фойдаланмаслик мажбуриятини олади.
5.3. Тизим ушбу Офертага ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга ва Фойдаланувчини бу ҳақда Тизимнинг сайтида ҳамда «OSON» иловаси интерфейсидаги ахборот хабарлари орқали хабардор қилади.
6. ТОМОНЛАРНИНГ
ЖАВОБГАРЛИГИ
6.1. Томонлар ушбу Шартноманинг шартларини бажармаслик ёки лозим даражада
бажармаслик учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавобгар
бўладилар.
6.2. Фойдаланувчи ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида келиб чиққан ҳар қандай зарар ёки бошқа салбий оқибатлар учун жавобгар бўлади.
6.3. Фойдаланувчи ўз шахсий маълумотларини ҳимоялаш учун тўлиқ жавобгар бўлиб, уларни ҳимояланмаган уланмалар орқали киритган ёки зарарли дастурлар ва иловалар таҳдиди остида бўлган қурилмаларда фойдаланган ҳолларда зарарни олдини олиш чораларини кўриши шарт.
6.4. Тизим ушбу Шартнома шартларининг лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди, агар бу бажарилмаганлик Фойдаланувчи томонидан Шартнома шартларининг бажарилмаганлиги оқибатида келиб чиққан бўлса.
6.5. Тизим Фойдаланувчи ушбу Оферта шартларини ўқиб чиқмаганлиги ёки ўз вақтида ўқиб чиқмаганлиги туфайли келиб чиққан зарарлар учун жавобгар бўлмайди.
6.6. Тизим ушбу Шартнома шартларининг лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди, агар бу бажарилмаганлик Тизимнинг назорати доирасидан ташқарида бўлган сабаблар туфайли келиб чиққан бўлса. Тизимнинг назорати фақатгина хизматдан фойдаланиш жараёнида олинган маълумотларнинг ишончлилиги билан чекланади ва учинчи шахслар айби билан содир бўлган хатоликлар ёки давлат ёки суд органлари томонидан қўйилган чекловлар оқибатида келиб чиққан ҳолатларни ўз ичига олмайди.
6.7. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик учун жавобгарликдан озод қилинадилар, агар бундай бажарилмаганлик Шартнома тузилгандан сўнг фавқулодда характердаги воқеалар туфайли юзага келган бўлса ва бу воқеаларни Томон ақлга мувофиқ чоралар билан олдиндан кўра олмаган ва олдини ололмаган бўлса (форс-мажор ҳолатлари).
7. ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ
7.1. Фойдаланувчи исталган вақтда Шартномани бажаришдан бош тортган ҳолда
«OSON» иловасидаги хизматни ўчириши мумкин («Мониторингни ўчириш» тугмаси
орқали).
7.2. Хизмат ўчирилгандан кейин Шартнома дарҳол бекор қилинган деб ҳисобланади. Бунда, Фойдаланувчининг «OSON» иловасида рўйхатдан ўтган пластик картасидан жорий давр учун олдиндан тўлов сифатида олиб қўйилган сумма қайтарилмайди.
7.3. Пластик картада маблағлар мавжуд эмаслиги сабабли Хизмат вақтинча тўхтатилган ҳолат (4.5. ва 4.6. бандларга мувофиқ) ушбу Шартноманинг бекор қилиниши деб ҳисобланмайди.
7.4. Агар Фойдаланувчи «OSON» иловасидаги аккаунтини ўчирса, Хизмат автоматик тарзда ўчирилмайди. Шартномани бекор қилиш фақат 7.1. бандида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
8. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
ТАРТИБИ
8.1. Ушбу Шартномадан келиб чиққан ҳар қандай низо Фойдаланувчининг ёзма
мурожаати асосида тинч йўл билан ёки даъво тартибида ҳал этилади. Мурожаатни
кўриб чиқиш муддати ва унга қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикасининг
амалдаги қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
8.2. Агар юзага келган низо даъво тартибида ҳал этилмаса, у жавобгар шахснинг жойлашган жойи бўйича судда, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тартибда кўриб чиқилади.
9. БОШҚА ШАРТЛАР
9.1. Шартномада тўғридан-тўғри назарда тутилмаган барча масалалар бўйича
Томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва иш юритиш
одатларига амал қиладилар.
9.2. Ушбу Офертани қабул қилиш орқали Фойдаланувчи Шартноманинг барча шартларига шубҳасиз розилигини тасдиқлайди ва уни бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
10. ТИЗИМ РЕКВИЗИТЛАРИ
АО «BRIO GROUP»
Манзил: 100058, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани,
Боғибўстон МФЙ, Боғишамол кўчаси, 179-уй
ИНН: 304 408 302
Телефон: +998-71-207-80-81
www.oson.com
Тошкент шаҳар
2024 йил «20» февраль