Oson Wallet: Электрон пул тизими ривожи

2024-07-04

Oson Wallet тизими Қозоғистон Миллий банки томонидан Oson KZT Wallet электрон пули сифатида фаолият юритишга рухсат олди. Oson Wallet электрон пул оператори 2021 йилда Ўзбекистонда биринчи бўлиб электрон пул оператори сифатида рўйхатдан ўтган эди ва шу тариқа ўзбек финтехининг биринчи электрон пули сифатида танилди. Энди, кўп вақт ўтмасдан, Қозоғистонда ҳам ўз ҳамёнини ривожлантирган бу тизим ўзбек финтехини дунёга танитишда давом этмоқда.


Халқаро кенгайиш

Oson жамоасининг ҳозирги кунда уч давлатда очилган офиси бу тизимни халқаро тулов тизими қуриш мақсадини кўзлаганлигини далолат беради. Охирги маълумотларга кўра, тизим фойдаланувчилари сони 3 миллионга яқинлашган.


Тил қўшимчалари ва бозорга тайёргарлик

Илованинг охирги янгилашларида қозоқ тили қўшилганлиги ва бу уларнинг тез орада Қозоғистон бозорида фаолият юритишга тайёргарлик кўраётганини кўрсатиб турибди.


Oson Wallet фойдаланувчилари учун инновацион ечимлар ва юқори даражадаги хавфсизликни таъминлайди. Қозоғистондаги янги фаолиятлар ҳамён фойдаланувчилари учун янги имкониятлар яратиб, уларнинг молиявий воситаларини самарали бошқаришга ва хавфсиз транзакциялар амалга оширишда куприк булиб иккала давлат фойдаланувчиларига хизмат курсатади.


Oson жамоасига ўзбек ФинТехининг жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллашда ва юртимиз равнақига қўшадиган ҳиссасида омад тилаймиз.